Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Яқин ҳамкорлик ўз натижасини бермоқда
Бугун "Корея-Ўзбекистон" бизнес ассоциациясининг (КУБА) директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон бошчилигидаги кореялик ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Делегацияни Гулистон шаҳридаги "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар" марказида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев қабул қилди.

Мулоқот мобайнида ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари борасида фикр алмашилди.

Бўлиб ўтаётган икки томонлама мулоқотларнинг самараси ўлароқ қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариш, таълим, фавқулодда вазиятлар билан курашиш, шунингдек, вилоятда Корея стандартларидаги шаҳарсозлик нормаларини жорий этиш борасида амалий натижаларга эришилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Айтиш лозимки, бугунги учрашув Жанубий Корея билан ҳамкорликда вилоятда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва мактабгача таълим соҳасида бошланган музокараларни давом эттириш учун қулай имконият яратди.

Самимий ва ишчанлик руҳида кечган мулоқот давомида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Хусусан, тез орада Гулистон шаҳрида қатор афзалликларга эга, қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган “Ақлли шаҳар” барпо этишга киришилади.

“EduLink Global” компанияси томонидан “Guliston New City” лойиҳаси доирасида Жанубий Корея тажрибаси асосидаги мактабгача таълим муассасаси қурилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар юқоридаги лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳудуд инфратузилмаси билан ҳам танишди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш