(67) 225-29-82
Сешанба 10:00 дан 12:00 гача
1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1995 йилда Самарқанд кооператив институти, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
- Қуйидагилар вилоят ҳокимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари ижросини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоятни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;
ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;
жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;
аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқади, жойларда ташкил этилган “Халқ қабулхоналари”нинг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади ва улар томонидан ташкил этиладиган қабулларда иштирок этади;
вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси тасдиғига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимининг ўринбосарларини, туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини тегишли Кенгашларнинг тасдиғига киритади;
ҳокимлик бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
берилган ваколатлари доирасида вилоят ташкилотлари раҳбар-ларини тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарларини сайлаш ва тайинлаш бўйича республика идораларига таклифлар киритади;
ўзининг ва қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ёки ўзгартиради, халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида тақдимнома киритади;
раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади;
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи ташкилотларига қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;
Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритади;
республика ва хорижда вилоятнинг расмий вакили сифатида иш кўради;
ўзига берилган ваколатлари доирасида умум манфаатни ифодаловчи тадбирлар ўтказиш, қўшимча корхоналар, хўжалик ташкилотлари тузиш учун, турли тармоқлар ва бошқарув соҳаларида фаолиятларни уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бошқа вилоятлари, шаҳарлари ва туманларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномалар асосида ўзаро муносабатлар ўрнатади;
вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини, Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Олий Мажлис палаталари қарорларини, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларини бажариш бўйича фаолиятларини назорат қилади;
заруриятга қараб, аммо бир йилда камида 2 марта халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади, унинг ҳужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;
олиб бораётган ишлари ва раҳбарлик қилаётган бошқарув органларининг фаолияти ҳақида йилда бир марта халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот беради;
вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боради;
янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;
ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, вилоят, туман, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
- Вилоят ҳокими қуйидаги комиссия ва Кенгашларга раислик қилади:
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия;
наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят ҳудудий комиссияси;
вилоят “Маънавият ва маърифат” кенгаши;
вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши;
қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;
қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича вилоят комиссияси;
муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят маъмурий кенгаши;
ёшлар масалалари бўйича вилоят идоралараро кенгаши;
вилоят иқтисодиёти тармоқларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
“Мустақиллик” ва “Наврўз” умумхалқ байрамларини нишонлашни ташкил этиш бўйича доимий ишлайдиган вилоят комиссияси;
Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчкиларни хавфсиз ўтказишни таъминлаш бўйича тошқинларга қарши курашиш вилоят комиссияси;
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги куни байрами муносабати билан давлат мукофотлари учун номзодларни кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;
Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича вилоят Дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;
Такрорий экинларни экиш, етиштириш, олинган маҳсулотни қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят комиссияси;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси;
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини мувофиқлаштириш бўйича доимий фаолият олиб борувчи вилоят ишчи комиссияси;
"Мард ўғлон" давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармаси фаолиятини бошқариш Кенгаши;
давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси;
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи Кенгаши;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
- Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги вилоят ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси;
вилоят прокуратураси;
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси;
вилоят ички ишлар бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси;
вилоят адлия бошқармаси;
вилоят суди, маъмурий ишлар бўйича вилоят суди
вилоят давлат божхона бошқармаси;
вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
вилоят мудофаа ишлари бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси;
Ўзбекистон адвокатлар палатаси вилоят бўлими
1991-1995 йй. - Самарқанд кооператив институти талабаси
1995-1997 йй. - Фарғона тумани «Матлуботсавдо» акциядорлик жамияти ҳисобчиси
1997-1999 йй. - «Фарғона дон маҳсулотлари» ОАЖ ҳисобчиси, лаборатория бошлиғи ўринбосари
1999-2000 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими етакчи давлат дон инспектори
2000-2001 йй. - «Фарғона дон маҳсулотлари» ОАЖ лаборатория бошлиғи ўринбосари
2002-2007 йй. - «Фарғона дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти лаборатория лаборанти, бошлиғи ўринбосари
2007-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими бош давлат дон инспектори, етакчи давлат дон инспектори вазифасини бажарувчи
2009-2013 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими бош давлат дон инспектори
2013-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғи ўринбосари
2018-2022 йй. - Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими
2022-2022 йй. - Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
2022-2023 йй. - Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи
2023 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокими
(67) 225-02-12
Душанба 10:00 дан 12:00 гача
1985 йил Сайхунобод туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2008 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган.
2008-2011 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шахар “Қувватбек”фермер хўжалигида хисобчи
2011-2011 йй. - ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филмиали Амалиёт бўлимига карашли “Бўстон”мини банк мудири
2011-2012 йй. - ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт бўлими Мененджер маслахатчиси
2012-2013 йй. - ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт бўлимининг Кредитлаш ва иктисодий тахлил бўлими бошлиги-бошкарувчи ўринбосари
2013-2014 йй. - ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Омонатчилар ва кредиторларнинг маблағларини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси
2014-2014 йй. - ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт бўлими Кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими бош мутахассиси
2014-2014 йй. - ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт бўлими Жамгарилиб бориладиган пенсия тизими бўлими етакчи мутахассиси
2014-2014 йй. - ДТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт бўлими Кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими бош мутахассиси
2014-2017 йй. - АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт булимининг Кредит операциялари бўлими бош мутахассиси
2017-2018 йй. - АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт булими бошлиғи ўринбосари
2018-2019 йй. - АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали Амалиёт булими бошлиғи
2019-2019 йй. - АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали бошлиғи ўринбосари
2019-2021 йй. - АТ Халқ банки Сирдарё вилояти Сардоба филиали бошкарувчиси
2021-2021 йй. - АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали бошлиғи ўринбосари
2021-2023 йй. - АТ Халқ банки Сирдарё вилояти филиали бошлиғи
2023 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
(67) 235-00-23
Пайшанба 10:00 дан 12:00 гача
1971 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини (кундузги), 2003 йилда тамомлаган Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
- Қуйидагилар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида:
Вилоятда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотлар самарали амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш;
халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини яратиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни таъминлаш;
боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликлари, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқларини янада ривожлантириш;
агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини ҳамда соҳанинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш;
қишлоқ хўжалиги тармоқларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишига, янги иш ўринларининг яратилишига кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш;
қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълим ва маслаҳат хизматларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, уруғчилик ва наслчилик мактабларини яратиш, илғор инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги билан биргаликда юклатилган вазифаларни амалга ошириш;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги ислоҳотларнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5418-сон, 2017 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-5041-сон ва 2017 йил 31 майдаги «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5065-сон Фармонларига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
Вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалиги, ўрмонзорлар, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Вилоятда қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш, сув хўжалиги қурилишини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»
ПҚ-4087-сон ва 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4499-сон қарорларига мувофиқ сувни тежайдиган самарали технологиялар, биринчи навбатда, томчилатиб суғориш технологияларини уларнинг фаолиятига жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини шакллантириш, агрокластерлар ташкил қилиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳолатини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3671-сон қарорига мувофиқ аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабатларига асосланган ижара муносабатлари ва хўжалик юритиш тизимини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи-ларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
ерларни қўриқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш ишларини мувофиқлаштириш;
ўрмон хўжалигини ривожлантириш, ўрмон фонди ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш, дарахтзорлар ташкил қилиш, такрор экиш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмонлардан оқилона ҳамда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурига мувофиқ қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, хусусан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб этилишини таҳлил қилиш;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3672-сон ва 2019 йил 9 октябрдаги «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4486-сон қарорларига мувофиқ сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
б) озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш соҳасида:
озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий қилиш, шунингдек, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, соҳага Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурига мувофиқ хорижий инвестициялар ҳамда технологияларни жалб этиш учун шароитлар яратишга доир таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ҳамда уларни комплекс экспертизадан ўтказишни таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва диверсификациялаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологияларни кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
озиқ-овқат соҳасида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;
озиқ-овқат донини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш;
Вилоят ҳокимига озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш масалалари мониторинги ва таҳлилини ташкил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ривожлантиришнинг сифатли ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;
озиқ-овқат товарлари юзасидан бозорлар фаолиятини, ярмарка ва кўргазма фаолиятини мувофиқлаштириш, қишлоқ аҳолисини талаб этилган ва сифатли озиқ-овқат товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш мақсадида маркетинг тадқиқотлари ўтказилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
20 октябрдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ПҚ-3344-сон қарорига мувофиқ вилоят аҳолисини қиш-баҳор даврида узлуксиз таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашни ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини фаол жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
озиқ-овқат саноати, савдо учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни юқори малакали кадрлар билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
ваколатига кирадиган масалалар бўйича «йўл хариталари»нинг амалга оширилиши тўғрисида идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари, материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун вилоят ҳокимига киритиш;
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.
ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
- Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган соҳага оид ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади.
Вилоятдаги йирик сув омборлари ва насос станцияларини ишлатиш ҳамда сувдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси.
- Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси;
Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;
Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси;
15-сон қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси;
вилоят мелиоратив экспедицияси;
вилоят сув назорат инспекцияси;
“Оқолтин дон маҳсулотлари”, “Ховос дон маҳсулотлари” АЖлар;
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” АЛК вилоят филиали;
Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги;
“Ўздаверлойиҳа” вилоят филиали;
“Агропилла” МЧЖ;
Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти вилоят филиали;
вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;
вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг вилоят бўлими;
вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси;
“Гулистон нефтьбаза” масъулияти чекланган жамияти;
“Дўстлик” канали бошқармаси;
вилоятдаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи муқобил машина-трактор парклари, сув истеъмолчилари уюшмалари, биолабораториялар, ёқилғи-мойлаш ва минерал ўғит шохобчалари, “Агротехсервис МТП” МЧЖлар.
барча йўналишдаги фермер хўжаликлари.
1988-1991 йй. - Самарқанд вилояти Ургут тумани А.Навоий номли жамоа хўжалиги ишчиси, ҳисобчиси
1991-1992 йй. - Самарқанд вилояти Лойиҳа-қидирув станцияси бош ҳисобчиси
1992-1998 йй. - “Ўзагротрейдинвест” ташқи иқтисодий бирлашмаси Самарқанд бўлими бош ҳисобчиси
1998-2000 йй. - “Агрошарқ” ташқи савдо ишлаб-чиқариш корхонаси бош ҳисобчиси
2000-2005 йй. - “Агрошарқ” ташқи савдо ишлаб-чиқариш корхонаси директори ўринбосари
2005-2008 йй. - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги комплексини маблағ билан таъминлаш бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси
2008-2014 йй. - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги комплексини маблағ билан таъминлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Бюджет ташкилотларини молиялаштириш бўлими бошлиғи
2014-2017 йй. - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги комплексини маблағ билан таъминлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи
2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати Мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан назорат шўъбаси етакчи инспектори
2018-2022 йй. - Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари
2022-2024 йй. - Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокими
2024 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
(67) 235-03-70
Пайшанба 10:00 дан 12:00 гача
1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1994 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
- Қуйидагилар вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;
давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш;
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
- Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъат;
диний ва миллатлараро муносабатларни мувофиқлаштирувчи вилоят кенгаши;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
- Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги вакиллиги ва вилоятдаги бошқа диний ташкилотлар;
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят координатори;
Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими;
Ўзбекистон Чернобилчилар ассоциацияси вилоят бўлими;
Ўзбекистон “Кўзи ожизлар” жамияти вилоят бўлими;
Жангчи фахрийлар (байналмилалчилар) бирлашмаси вилоят бўлими;
“Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг вилоят ваколатхонаси;
сиёсий партиялар вилоят бўлимлари;
Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят бўлими;
“Қизил ярим ой” жамияти;
миллий маданий марказлар.
(67) 225-07-50
Чоршанба 10:00 дан 12:00 гача
1974 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1996 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган.
Қуйидагилар вилоят ҳокимнинг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;
хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш;
"Аёллар маслаҳат кенгашлари" билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга мух,тож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш.
-жамиятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгилаб олинди.
-хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш;
-гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш;
-ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;
-турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаб олиш;
-оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологии ёрдам нўрсатиш, уларни "Аёллар дафтари" орқали манзилли қўллаб-қувватлаш;
-жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
-оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳнамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлии даражасини ошириш этиб белгиланди.
1991-1996 йй. - Гулистон давлат университети талабаси
1996-1998 йй. - Оқолтин туманидаги 17-сонли мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси
1998-2001 йй. - Гулистон шаҳар ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси
2001-2005 йй. - Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси
2005-2009 йй. - Сирдарё вилояти ҳокимлиги хотин-қизлар масалалари котибияти бош мутахассиси
2009-2017 йй. - Сирдарё вилояти ҳокимлиги хотин-қизлар масалалари котибияти мудири
2017-2017 йй. - Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
2017-2018 йй. - Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
2018-2018 йй. - Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси
2018-2020 йй. - Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
2020-2022 йй. - Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
2022 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
(67) 225-38-44
Пайшанба 10:00 дан 12:00 гача
1979 йилда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2007 йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиялари институтини, 2022 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.
- Қуйидагилар вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
а)ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида» ПФ-5386-сон Фармонини ва
2018 йил 27 июндаги «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида» ПҚ-3812-сон қарорини амалга ошириш доирасида муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;
д) қурилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси доирасида амалга ошириладиган шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал курилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 ноябрдаги «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5577-сон ва 2020 йил 13 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5963-сон Фармонларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил килиш;
шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш масалалари ва капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, арзон уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
шаҳарсозлик фаолияти ва капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш даражасини ошириш, шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштиришни таъминлаш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда янги самарали механизмларни жорий этиш ва танлов савдолари ўтказиш даражасини ошириш, шунингдек, шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш дастурий ҳужжатларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини саноатлаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил килиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5623-сон Фармони доирасида йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини салоҳиятли инвесторларга сотиш йўли билан чуқур ўрганиш ҳамда эксперт баҳолашни амалга ошириш;
пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
капитал қурилиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолияти мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этиш;
манфаатдор ташкилот ва идораларни жалб қилган ҳолда, шаҳарсозлик ечимларининг самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
белгиланган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш чораларини кўриш;
шаҳарсозлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг амалга оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назорати амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш;
ваколатли давлат органлари томонидан архитектура ва қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;
қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш;
қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4335-сон қарорига мувофиқ республикамизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, шунингдек, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш мақсадида тармоқни жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш ва қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳажмларини ошириш;
қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4422-сон қарорларига мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялаш, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулотлар турларини маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш негизида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш ишларини ташкил этиш;
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш
ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб бориш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
- Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
ўта муҳим ва тоифаланган иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашни ташкил этилишини назорат қилувчи ҳудудий идоралараро вилоят комиссияси;
вилоят ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси;
маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия;
автотранспорт соҳасини бошқариш ва йўловчилар ташишни
ташкил қилиш бўйича вилоят комиссияси;
капитал қурилишда доимий фаолият кўрсатувчи танлов савдоларини ўтказиш бўйича вилоят комиссияси;
қишлоқ жойларда “тайёр ҳолда топшириш” шартлари асосида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудратчи ташкилотларни аниқлаш юзасидан танлов савдоларини ўтказиш бўйича вилоят комиссияси;
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссия;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича вилоят комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
1997-1999 йй. - Пахтачи тумани Ш. Каҳҳоров номли жамоа хўжалиги колхозчиси, ҳисобчиси
1999-2004 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси ҳисобчиси, етакчи ҳисобчиси
2004-2007 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси
етакчи мутахассиси, бош ҳисобчиси, Молияштириш ва ҳўжалик шартнома муносабатлари бўлими етакчи мутахассиси
2007-2008 йй. - Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Молия-иқтисод бўлими бошлиғи
2008-2009 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси Мактаб таълим жамғармаси шўъбаси иқтисодчиси, шўъба бошлиғи
2009-2011 йй. - “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зона дирекцияси бош ҳисобчиси
2011-2014 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси директори ўринбосари
2014-2017 йй. - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори ўринбосари, компания директори
2017-2018 йй. - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси
2018-2019 йй. - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректори
2019-2021 йй. - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК директори
2021-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ички аудит ва комплаенс назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2021-2022 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси бошлиғи
2022 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
(67) 235-03-15
Душанба 10:00 дан 12:00 гача
1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтини, 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.
- Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Олий Мажлис палаталари қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;
вилоят, шаҳар ва туманларнинг ҳудудий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш;
саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш;
хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва амалга ошириш ҳамда ҳудудда инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини, кредитларни, молиявий ва техник ёрдамни жалб қилиш;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилиш, инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилишида тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тегишли тезкор чоралар кўриш, лойиҳаларни амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш асосида ҳудудга жалб қилинадиган чет эл инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Халқаро ва хорижий давлатлар молия институтлари, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Инвестиция масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари ва вилоятдаги бошқа ташкилотларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш.
тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;
иқтисодиётда илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
- Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
вилоят инвестиция бошқармаси
“Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси.
2009-2009 йй. - “PAXTA LIZING” АЖ ташқи иқтисодий алоқалар, маркетинг, логистика локализация ва лизинг бўлими мутахассиси
2011-2012 йй. - “SENDVICH PANEL” МЧЖ корхонаси таъминот бўлими агенти
2015-2016 йй. - “KLEINDIENST GROUP” (Дубай, БАА) компанияси бизнесни ривожлантириш менеджери
2016-2017 йй. - “LEMKEN CHIRCHIQ” МЧЖ корхонаси маркетинг бўлими мутахассиси
2017-2018 йй. - “Ўзагросервис” АЖ инвестицияларни жалб этиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўлими бошлиғи
2018-2019 йй. - Оҳангарон туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2019-2019 йй. - Оҳангарон туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
2019-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ҳудудий инвестициялар ҳамда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси - Ҳудудий инвестициялар ҳамда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
2020-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2021-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Маҳсус иқтисодий зоналарини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2021-2023 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
2023-2023 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ҳукуматлараро комиссиялар ва халқаро ташкилотлар бошқармаси бошлиғи
2023-2023 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция менежерлари гуруҳи Инвестиция менежери
2023-2024 йй. - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари
2024 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи
(67) 235-35-35
Сешанба 10:00 дан 12:00 гача
1981 йилда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида туғилган. Mиллати ўзбек. Maълумоти олий. 2005 йил Гулистон давлат университетини, 2022 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)ни тамомлаган.
- Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ёшлар сиёсати соҳасида:
ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.
президент ва ижод мактаблари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;
олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;
аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;
таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;
ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техника воситалари билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.
Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш.
Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш.
- Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш вилоят комиссияси;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
вилоят фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссияси;
Болаларни ёзги соғломлаштиришни ташкил этиш ва таъминлаш бўйича вилоят комиссияси;
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича
вилоят комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
- Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши;
вилоят халқ таълими бошқармаси;
вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси;
вилоят мактабгача таълим бошқармаси
Гулистон давлат университети;
Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали;
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;
“Сирдарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти;
вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси ;
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими;
вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
Давлат тест маркази вилоят бўлими;
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;
“Бадиий ижодкорлар” ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмалари;
Талим сифатини назорат қилиш инспекцияси;
2000-2001 йй. - Сирдарё вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби байдарка ва каноеда эшкак эшиш базаси механиги
2001-2005 йй. - Гулистон давлат университети талабаси
2005-2006 йй. - Сирдарё педагогика коллежи транспорт воситалари механиги
2006-2007 йй. - Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи бўлим бошлиғи
2007-2009 йй. - Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари
2009-2012 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилояти Кенгаши раиси
2012-2014 йй. - Сирдарё вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи
2014-2016 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси
2016-2017 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси
2017-2017 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси
2017-2018 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси
2018-2019 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2019-2021 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари – шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
2021-2023 йй. - Сирдарё вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи
2023 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
(67) 235-00-08
Сешанба 10:00 дан 12:00 гача
1991 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2011 йил Америка Қўшма Штатлари, Канзас штати, Ньюман университети (Newman University)ни, 2014 йил Америка Қўшма Штатлари, Канзас штати, Френдс университети (Friends University)ни тамомлаган.
- Қуйидагилар Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланган:
туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
вилоятнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга ошириш;
туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, мамлакатимизнинг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
туризм турларини диверсификациялаш, энг аввало, зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳамда уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
туризм соҳасида хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаштириш ҳамда туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги бўйича инспекция назоратини амалга ошириш;
туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматларини кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартларини ишлаб чиқиш;
туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу соҳага илғор ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш;
туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
туризм фаолияти соҳасида туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамда туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хорижий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ҳамда нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;
туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори даражада ташкил этиш, тармоқ туризм фанларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида:
спорт объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, олий спорт маҳорати соҳасида мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонида муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган ягона сиёсатни амалга ошириш;
вазирликлар ва идораларнинг жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ҳамда клубларининг, спорт федерацияларининг (ассоциациялари) фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республика мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари, инструктор ва тренерлари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш борасида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш;
болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, барча ҳудудларда, айниқса, қишлоқ ва чекка ҳудудларда спорт объектлари тармоғини янада кенгайтириш орқали болалар спортини янада ривожлантириш;
Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш (селекция қилиш), тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) билан ҳамкорлик қилиш;
республикадаги барча вазирлик ва идоралар (жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) учун спорт нормативларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича ягона сиёсатни олиб боришда иштирок этиш;
мамлакатимизда оммавий ва профессионал спортни, шу жумладан, спорт ўйинлари, экстремал ва қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, спорт тайёргарлиги жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш, барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва минтақавий мусобақалар ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган препаратлар ишлатилишига қарши тизимли чоралар кўришни таъминлаш;
оммавий ва профессионал спорт йўналишлари бўйича моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланишни таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт ташкилотларини, таълим ва спорт-таълим муассасаларини юқори малакали тренерлар ва бошқа спорт мутахассислари билан таъминлаш;
халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, оммабоп спорт дастурларини ташкил этиш;
моддий маданий мерос соҳасида:
маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
давлат назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, хусусан, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари ҳамда ЮНЕСКО ва бошқа тегишли халқаро ташкилотлар тавсияларини самарали бажариш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, олимлар, экспертлар ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик қилиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;
чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб боришни ташкил қилиш.
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
- Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
вилоят маданият бошқармаси;
вилоят телерадиокомпанияси;
“Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари таҳририяти;
вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг вилоят бўлими;
вилоят мусиқали драма театри.
2009-2011 йй. - Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати “ССЧ Валтерс Клувер солиқ ва молия компанияси” (CCH Walters Kluwer Tax and Accounting Company) солиқ ва молия компьютер технология маҳсулотлари сифатини текшириш ва назорат қилиш бошқармаси мутахассиси
2011-2012 йй. - Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати “Эмфесис консалтинг компанияси” (Emphasis Consulting Company) компьютер технология ва молия тизимини хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси
2012-2014 йй. - Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати “Френдс университети” (Friends University, MBA in Finance) талабаси
2012-2013 йй. - Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати “Аббот фармацевтика компанияси” (Abbott Laboratiries) компьютер технология ва молия тизимини хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси
2013-2014 йй. - Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “Прайс Вотерхаус Куперс солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (PricewaterhouseCoppers, Audit and Assurance, consulting and tax services) аудит ва консалтинг бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси
2014-2018 йй. - Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “КПМЖ солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (KPMG Tax, Auditing, and Cunsulting Company) аудит ва консултантлик бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси
2018-2019 йй. - Сирдарё вилояти Инвестициялар Бош бошқармаси Ҳудудларни ривожлантириш лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторинги йиғма бўлими бошлиғи
2019-2019 йй. - Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари в.б.
2019-2020 йй. - Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2020-2021 йй. - Сирдарё вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича малаҳатчиси
2021 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм бош бошқармаси бошлиғи.
(67) 225-05-38
Сешанба 10:00 дан 12:00 гача
1984 йил Сирдарё вилояти Сардоба туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Қуйидагилар вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчисининг функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;
маҳаллий саноатдаги идоралар ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш стратегиялари ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишини мувофиқлаштириш;
тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқлар ва ҳудудларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш;
республика импорт ҳажми ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳамда ҳудуддаги мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудда маҳаллийлаштириладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш;
хорижий компаниялар ва ташкилотларнинг таклифлари ва салоҳиятини ўрганиш асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотларнинг энг кўп талаб қилинадиган турларини ўзлаштириш бўйича хорижий шерикларни саноат кооперациясига кенг жалб этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этишда, шунингдек ҳамкорлар топиш, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда лойиҳа ташаббускорларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш;
ҳудудий маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларда белгиланган мақсадли параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб бориш;
мониторинг натижалари бўйича аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Инвестициясия ва ташқи савдо вазирлигига киритиб бориш;
ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектларга республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот бериш орқали ҳудудий саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва мунтазам равишда ҳудудий саноат ярмаркаларини ташкил этиш;
аниқ фактлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5132-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.
ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
2001-2005 йй. - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси
2005-2006 йй. - Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими ёрдамчиси
2006-2007 йй. - Жиззах вилояти Арнасой тумани давлат солиқ инспекцияси боқимандаларни таҳлил қилиш сектори инспектори
2007-2008 йй. - Сардоба тумани “Пахтаобод” пахта тозалаш корхонаси ишлаб чиқариш устаси
2008-2010 йй. - Сардоба тумани бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори ўринбосари
2010-2012 йй. - Сирдарё вилояти Сардоба тумани бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори
2012-2013 йй. - Сирдарё вилояти меҳнат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2013-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси
2015-2015 йй. - Сирдарё вилояти меҳнат бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи
2015-2017 йй. - Сирдарё вилояти меҳнат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Сирдарё вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2017-2018 йй. - Сирдарё вилояти инвестициялар бошқармаси бошлиғи
2018-2019 йй. - Сардоба тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2019-2022 йй. - Сардоба тумани ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
2022-2024 йй. - Сирдарё вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
2024 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи