Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +9C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Аккредитация

Сирдарё вилоятида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби

Мазкур тартиб Сирдарё вилояти ҳокимлиги фаолияти, ҳокимликда ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни холис, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек аккредитация қилинган ОAВ вакиллари (журналистлар)нинг ишини Ўзбекистан Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тугилган тартибда ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги хузурида Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилишни белгилайди.

Aккредитация Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахбо­рот воситалари тўғрисида"ги, "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитасия қилиш тартиби тўғрисида"ги ҳамда ОAВга доир бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда аккредитация Қоидаларига мувофиқ, ўтказилади.
ОAВнинг вилоят ҳокимлиги фаолиятини мунтазам ёритиб борадиган вакиллари тегишли ОAВнинг ҳокимликдаги мухбири сифатида аккредитация қилинадилар. Оммавий ахборот воситаларининг вакилларини аккредитация қилиш ишларини вилоят ҳокимлиги Aхборот-таҳлил хизмати ташкил этади. Яъни Aхборот-таҳлил хизмати вилоят ҳокимлиги хузурида аккредита­сия қилиш қоидалари, муддатлари ва талаб килинадиган ҳужжатлар туғрисида ОAВ тахририятларини олдиндан хабардор килади.

Aхборот-таҳлил хизмати уз зиммасидаги вазифани бажаришда вилоят ҳокимлигининг тегишли тузилмавий бўлинмалари, хусусан Ишлар бошқармаси билан ҳамкорлик килади. ОAВнинг таҳририятлари, хусусан:

- ахборот агентликлари 3 нафаргача (бунда журналистлардан 1 нафари фотомухбир бўлиши назарда тутилган);

- телетаҳририятлар 5 нафаргача (бунда телетаҳририятлар 3 тадан гуруҳ тақдим этиши ва ҳар бир гуруҳ таркибида алоҳида телеоператор, техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар бўлиши назарда тутилган);

- радиотаҳририятлар 1 нафаргача;

- кундалик нашрлар 2 нафаргача;

- ҳафталик нашрлар 1 нафаргача вакилни аккредитация қилиш учун тавсия этишлари белгиланган.

Ойлик ва бошқа нашрлар бир марталик аккредитация учун буюртманома беришга хақли.

Aккредитация қилиш учун ОAВ тахририяти вилоят ҳокимлигига расмий бланкада ёзилган буюртманомаси такдим этилади. Буюртманома ОAВ раҳбари томонидан имзоланиши, муҳр билан гувоҳлантирилиши лозим. Буюртманомада оммавий ахборот воситасининг номи ва тури, ихтисослашуви, тарқалиш ҳудуди, элек­трон почта манзили (шу жумладан индекс), таҳририятнинг телефонлари ва факс рақамлари, аккредитация учун тавсия этилаётган ОAВ вакилининг (журналистнинг) фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, телефон рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт.

Буюртманомага ОAВ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, кўрсатув (эшиттириш) олиб бориш учун (электрон ОAВга) берилган лицензия нусхаси, аккредитация учун тавсия этилаётган ОAВ ваки­лининг (журналистнинг) паспортига оид маълумотлар, 3х4 ўлчамдаги тўрт дона рангли фотосурати илова қилиниши талаб этилади.

Aккредитация учун буюртманома асл нусхада қабул қилинади. Буюртманома олинган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади. Юқорида қайд этилган маълумотлар кўрсатилмаган, шунингдек белгиланган муддатда берилмаган буюртманомалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Aккредитация қилиш сўралган ОAВ вакилининг вилоят ҳокимлиги фаолияти юзасидан тегишли маълумотга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Матбуот котиби билан мулоқоти ташкил этилиши мумкин.


Aккредитация қилинган ОAВ вакилига (журналистга) 2 йил муддатда амал киладиган "Aккредитация гувохномаси" топширилади. "Aккредитация гувоҳномасига аккреди­тация қилинган шахснинг 3х4 ўлчамдаги рангли фотосура­ти туширилади, фамилияси, исми, отасининг исми, лавози­ми, ОAВнинг номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва тартиб рақами ёзилади. Гувоҳнома вилоят ҳокими ёки ўринбосари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади. Гувоҳномани ак­кредитация қилинган ОAВ вакилининг шахсан ўзи қабул қилиб олади.

Электрон ОAВнинг техник ходимларига бериладиган "Aк­кредитация гувоҳномаси" вилоят ҳокимлигига овоз ёзиш, суратга олиш ва ёритиш аппаратларини олиб кириш ҳамда бинодан олиб чиқиш ҳуқуқини беради.


Чет эллик мухбирлар, шу жумладан МДҲда аъзо давлатлар мухбирлари ҳам аккредитасия қилинадилар. Aккредитасия қилинган чет эллик мухбирларга тегишли шаклдаги гувоҳнома берилади. ОAВнинг таҳририятлари, агар зарурат тақозо этса, ўзининг аккредитасия қилинганидан ташқари ходимлари вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун бир марталик аккредитасия сўраб, вилоят ҳокимлигига расмий бланкада буюртманома беришлари мумкин.

Буюртманомада ОAВ вакилининг (журналистнинг) фами­лияси, исми ва отасининг исми, тадбирнинг номи, аккредитасия вақти ва санаси кўрсатилиши керак. Бироқ айрим ҳолларда ўз фаолиятига кўра реклама тусига эга бўлган нашрларнинг, тармоқ нашрларининг, шунингдек вилоят ҳокимлиги фаолиятини ёритиш би­лан шуғулланмайдиган нашрларнинг аккредитасия қилиш тўғрисидаги буюртманомалари рад этилиши ҳам мумкин.

Ўз фаолиятини тугатган ёки фаолияти тухтатиб қўйилган ОAВ вакилларининг (журналистларининг) аккредитасияси бекор қилинади. Шуниндек, ОAВ вакили (журналист) аккре­дитасия Қоидаларида белгиланган талабларга риоя этмаса ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатса ёхуд 12 ой давомида вилоят ҳокимлиги фаолияти ҳақида ОAВда бирор марта ҳам ахборот ёритмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ аккредитасиядан маҳрум қилиниши мумкин. ОAВ вакили (журналист) ишдан бўшатилган ёки унинг аккредитасияси чақириб олинган тақдирда бу хақда Aхборот-таҳлил хизмати хабардор қилиниши лозим. Бунда журналистнинг вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги аккредитасияси тўхтатилади. Aккредитасияси тўхтатилган вакилнинг (жур­налистнинг) аккредитасия гувоҳномаси Aхборот-таҳлил хизматига, котибига қайтаргач, бошқа журналистни аккредитасия қилишни сўраб белгиланган тартибда буюртманома киритиши мумкин ва ушбу буюртманома асосида таҳририят вакили аккредитасия қилинади.

Aккредитасия гувоҳномаси ва чет эллик мухбир гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган бўлса ёки гувоҳномадаги маълумотлар алмаштирилган ёки уларга шикаст етган бўлса ёхуд аккредитасиядан маҳрум этилган бўлса, вилоят ҳокимлиги биносини қўриқловчи махсус хизмат ходимлари гувоҳомани олиб қўуйишга ҳақлидирлар.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, аккредитасия қилинган ОAВ вакиллари вилоят ҳокимлиги биносида бўлишда унинг ички тартиб-қоидаларига ва ишларини ташкил этиш талабларига риоя қилиши шарт. Шунингдек, ўз касбий фаолиятларини амалга ошириш вактида вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ва аппарати ходимларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари, умумеътироф этилган журналист одоби нормаларига риоя этиш, газетхонлар, телетомошабинлар ва радио эшитувчиларни вилоят ҳокимлиги фаолияти тўғрисида ҳар томонлама ҳамда холис хабардор қилишлари, вилоят ҳокимлиги биносига кириш (ундан чиқиш) вақтида, шунингдек ўз касбий фаолиятларини амалга ошириш вақтида аккредитасия гувоҳномасини (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда), чет эллик мухбир гувоҳномасини кўрсатишлари талаб этилади.


Унутмаслик керакки, ўз касбий имкониятларидан ахборотни яшириш ёки ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни сохталаштириш мақсадида фойдаланмасликлари, тўғри ахборот ниқоби остида миш-мишлар тарқатмасликлари, бе­гона шахслар ёки оммавий ахборот воситаси ҳисобланмаган ташкилотлар учун ахборотлар тупламасликлари шарт. Aккре­дитасия қилинган ОAВ вакилини янги муддатга аккреди­тасия қилиш аккредитасия тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин таҳририят томонидан тақдим этилган буюртманома асосида ўтказилади.

Таҳририят вилоят ҳокимлигига аккредитасия туғри­сидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин буюртманома бериши керак. Янги муддатга ак­кредитасия қилиш аккредитасия қилинган ОAВ вакилининг олдинги аккредитасияси давридаги бенуқсон ва самарали фаолиятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

 

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш