1984 йилда Сирдарё туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2004 йил Тошкент молия институтини, 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
2000-2004 йй. - Тошкент молия институти талабаси
2004-2007 йй. - Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси Иқтисодий соҳадаги харажатларни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, Ижтимоий соҳани ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси
2007-2008 йй. - Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари - бюджет инспекцияси бошлиғи
2008-2008 йй. - Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси Маҳаллий бюджетни жамлаш бўлими бошлиғи ўринбосари
2008-2009 йй. - Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри бўйича ғазначилик бўлинмаси бошлиғи
2009-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси
2010-2012 йй. - Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи
2012-2013 йй. - Сирдарё вилояти монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
2013-2013 йй. - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи
2013-2015 йй. - Сирдарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи
2015-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
2019-2023 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, девон раҳбари
2023 й. - ҳ.в. - Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокими
Манзил: 120100, Оқолтин тумани, Янги давр МФЙ, Беғубор кўчаси, 2 уй.
Электрон почта: oqoltin.t@exat.uz
Ҳокимлик функциялари, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари