Сирдарё вилояти ва туман, шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши мажбурий бўлган маълумот ва ахборотлар
РЎЙХАТИ
Расмий веб-сайтда жойлаштириладиган маълумот ва ахборотлар турлари |
Маълумот ва ахборотни тақдим этувчи масъул |
Маҳаллий ижро этувчи хокимияти органининг хуқуқий мақомини, шу жумладан унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-хуқуқий хужжатлар |
Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи |
Махаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан қабул қилинган норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар. Тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан, тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) |
Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи, |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-хуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) |
Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи |
Жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш туғрисидаги ҳужжатлар |
Котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари |
Маҳаллий ижро этувчи хокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар |
Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат ҳамда давлат органлари, ҳўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар |
Ахборот-таҳлил гуруҳи, котибият мудирлари |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар |
Котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари |
Амалга оширилишида маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи иштирок этадиган ҳалкаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар |
Ҳокимнинг инвестициялар бўйича ўринбосари котибияти |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар |
Ахборот-таҳлил гуруҳи, котибият мудирлари |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар |
Ишлар бошқармаси, котибият мудирлари |
Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар |
Ташкилий-назорат гуруҳи |
Расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб |
Ахборот хизмати |
Маҳаллий ижро этувчи хокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойихалари тўғрисидаги маълумотлар |
Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи, |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар |
Котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари |
Мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек, сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари |
Ташкилий-назорат гуруҳи |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдалани-ладиган ахборотлар ва маълумотлар |
Ахборот хизмати |
Сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома |
Ҳокимнинг давлат тили бўйича маслаҳатчиси, ахборот хизмати |
Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар |
Ҳокимнинг инвестициялар бўйича ўринбосари котибияти |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти томонидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилганда улар томонидан ушбу давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) |
Ишлар бошқармаси, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари шунингдек соатлари) |
Ишлар бошқармаси, девонхона |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинма-ларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар |
Ташкилий-назорат гуруҳи |
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитларидаги, манзиллардаги ва шу кабилардаги), шунингдек, давлат органлари, ҳўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи хокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи |
Ахборот таҳлил гуруҳи, гуруҳ раҳбарлари |
Юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари давлат органлари ва ҳўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар |
Ишлар бошқармаси, девонхона |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шархлар, йил чораги ва йиллик хисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар |
Ахборот-тахлил гуруҳи |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари |
Ахборот хизмати |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг статистик ахборотлари |
Ахборот-тахлил гуруҳи |
Интернет тармоғидаги бошқа тегишли |
Ахборот хизмати |
Тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини маҳаллий ижро этувчи хокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон рақамли имзодан фойдаланишга караб) |
Ишлар бошқармаси, девонхона |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар) |
Ахборот хизмати |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати |
Котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари |
“Электрон давлат хизматлари” ва “Очик маълумотлар” алоҳида бўлимлари |
Ахборот хизмати, ахборот-таҳлил гуруҳи |
Электрон почта оркали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан, SMS юбориш йули билан) оркали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти |
Ахборот хизмати |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг “Электрон ҳукумат” тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўгрисидаги маълумотлар |
Ҳокимнинг иқтисодиёт бўйича биринчи ўринбосари котибияти |
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар |
Ишлар бошқармаси, девонхона |
Изоҳ: Расмий веб-сайтга маълумот ва ахборотлар вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан жойлаштирилиб борилади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи