Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят ҳамда туман секторлари раҳбарлари, депутатлар, туман фаоллари иштирок этган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.

Вилоят раҳбари сессиядаги нутқида Сардоба туманининг салоҳияти, саноат ишлаб чиқариш ва йирик лойиҳалар татбиқ этиш имкониятлари, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл қўйилган хато-камчиликларга эътибор қаратиб, танқидий таҳлил қилди. Бундан кейинги вазифаларга, ечимини кутаётган муаммоларга тўхталди.

Шундан сўнг, бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Мирзаев Акмал Арзиевич номзоди туман ҳокими лавозимига тавсия этилди.

А.Мирзаев 1971 йилда туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-молиячи.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Депутатлар Акмал Мирзаев номзодини туман ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқлади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш