Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Фуджоу шаҳрида Сирдарё вилояти офиси очилади

Айни кунларда вилоят ҳокими ўринбосари Бобур Худжамов бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Хитойда бўлиб турибди.

Вилоятимиз вакиллари ташриф дастури доирасида бугун Фудзянь провинцияси Фуджоу шаҳрида бўлиб ўтган бизнес форумида иштирок этди. Унда ҳукумат ва 30 дан зиёд хитойлик ишбилармон доира вакиллари билан "G2B" музокаралари, "B2B" учрашувлари ўтказилди. Сирдарё вилоятининг иқтисодий имконияти ва инвестиция салоҳияти тақдимот қилинди.

Форум якунида Фудзянь шаҳрида Сирдарё вилояти офисини очиш бўйича келишувга эришилди. Бундан кўзланган асосий мақсад икки ҳудуд тадбиркорларини боғлаш, ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш, экспортни ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб этиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишдан иборат.

Делегациянинг Хитойга сафари 7 декабрга қадар давом этади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш