Тажриба лойиҳаси Сирдарё вилоятининг Гулистон, Сардоба, Оқолтин ва Боёвут туманларини қамраб олди. Асосий эътибор қандли диабетнинг 2-турига қарши курашиш, бирламчи тиббий ёрдам сифатини ошириш ва тиббиёт ходимларини тайёрлашга қаратилди.
Лойиҳанинг натижа ва самарасини ўрганиш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда қўшни Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Дастлаб улар Гулистон шаҳридаги 4-сонли оилавий поликлиникада бўлиб, дастур доирасида янгиланган клиник протоколлар, беморларда касалликни мустақил бошқариш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган диабет мактаблари, шифокор ва ҳамшираларнинг қандли диабет бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш юзасидан билим ва тажрибалари билан яқиндан танишишди.
– Лойиҳа доирасида Сирдарё вилоятининг 4 та ҳудудидаги танлаб олинган поликлиникаларининг барчасида диабет мактаблари ташкил этилган бўлиб, беморлар ва улар қариндошларининг гуруҳли ва якка тартибда таълим олишига имкон яратилди,–деди Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Юсуф Мирхонов.– Бу беморларнинг касалликни чуқурроқ тушуниши ва уни мустақил назорат қила олишини таъминлайди.Натижада касаллик асоратлари камайиб, беморнинг ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келади.
Куннинг иккинчи ярмида лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.Унда эндокринолог, офтальмолог мутахассислар, туманлар тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари, оилавий шифокорлар, ҳамширалар ҳамда беморлар иштирок этди.
Тақдимотда ЖССТнинг янгиланган тиббий протоколларининг жорий этилиши, қандли диабет билан оғриган беморларнинг тиббий суғурта тизими орқали бепул дори-дармонлар билан таъминланиши, поликлиникаларда диабет мактабларининг ташкил этилиши, ретинопатия скрининги натижаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пилот лойиҳани бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режаси маълум қилинди. Лойиҳа тақдимот тадбирида офтальмолог шифокорлар ва ҳамшираларнинг қандли диабетда кўз шикастланишини ташхислаш ва даволаш усуллари бўйича олган билим ва тажрибалари синовдан ўтказилди.
Эндиликда 2-турдаги қандли диабетга чалинган барча беморларда кўз тўр пардасининг скринингини ўтказиш имконияти пайдо бўлганлиги алоҳида эътироф этилди.
– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзолари ва қандли диабет каби бир қатор юқумли бўлмаган касалликлар дунё бўйлаб тобора ёшариб, ногиронлик ва ва ўлим кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлаяпти,– дейди доктор Jill Farrington. – Ўзбекистонда ҳам ҳар йили ўлим ҳолатларининг 78 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юз бермоқда. Айниқса, қандли диабет касаллиги нафақат катталар, балки ёшлар ўртасида ҳам ортиб бораётганлиги қайд этилди.
Айтиш жоизки, Сирдарё вилоятида ҳам 11 ярим мингга яқин бемор айнан қандли диабет билан рўйхатга олинган. ЖССТ томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш мақсадига қаратилган юқумли бўлмаган касалликлар бўйича комплекс ёрдамнинг жорий этилиши бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими фаолиятида ижобий натижаларга эришишда муҳим омил бўлади.
ЖССТ мутахассислари мазкур лойиҳа соғлиқни сақлаш хизматларининг умумий қамровига эришишга қаратилган юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш бўйича кенг қамровли стратегиянинг бир қисми эканлигини таъкидлаб, ўз хулосаларини тақдим этди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи