Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги “JINQUIUWANG” масъулияти чекланган жамиятида мош маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш йўлга қўйилди.
Бир ойда эса 450-600 тонна дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш қувватига эга дастгоҳлар корхонага Хитой давлатидан келтириб, ўрнатилди.
– Замонавий технология мошнинг ранги, тозалиги ва катта-кичиклигига қараб қадоқлайди, – дейди МЧЖ ижрочи директори Умид Каримов. – Янги ташкил этилган корхонамизда айни пайтда 20 та иш ўрни яратилган бўлса, келгусида ишчилар сонини 60 нафарга етказишни режа қилганмиз.
Хомашё Сайхунобод ҳамда қўшни туманлардаги фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва аҳолидан харид қилинмоқда. Бунда маҳсулотнинг навига ва сифатига аҳамият қаратилаётир. Боиси, мошнинг “Дурдона”, “Маржон”, “Ғалаба-104”, “Наврўз” каби турлари бошқаларига қараганда харидоргир ҳисобланади.
Қадоқланган, сифат назоратидан ўтган маҳсулотлар Хитой, Покистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Нидерландия, Туркия, Корея, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи