Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё туманида маданият маркази очилди

Сирдарё тумани Интилиш маҳалласидаги "Зиё нур" маданият маркази қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, маданият ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда сўз олганлар маданият маркази ҳудуд аҳолисининг нафақат маданий ҳордиқ чиқариши, балки ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.

Интилиш ҳамда унга ёндош яна 5 та маҳаллада яшовчи 15 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатувчи ушбу масканда 400 ўринли томоша зали, тўгараклар, маънавият ва машғулот хоналари мавжуд. Театр, рақс, мусиқа ва эстрада йўналишларидаги 6 тўгаракларга қарийб 500 нафар ёшлар жалб этилади.

Шунингдек, бу ерда Озарбайжон миллий маданият маркази, "Бодом гуллари" фольклор этнографик халқ ансамбли, "Гунеш" турк миллий эстрада халқ ансамбли, "Ёшлик” ҳамда “Дўстлик” ашула ва рақс халқ ансамбллари фаолияти йўлга қўйилган.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш