Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда "Энг маънавиятли маҳалла"лар қайси?

Вилоятимиз бўйлаб Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилмоқда.

Фестиваль доирасида аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик туйғуларини оширишга қаратилган қатор ижтимоий лойиҳалар ташкил этилиши белгиланган.

Бугун ана шундай лойиҳалардан бири, “Энг маънавиятли маҳалла” танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Жасурбек Болтаев Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмалжон Нуриддинов, Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаев, маҳалла раислари иштирок этди.

Танловнинг биринчи босқичи якунига кўра, "Аҳиллик" (Гулистон шаҳри), "Ватанпарвар" (Ширин шаҳри), З.М.Бобур (Янгиер шаҳри), "Сармич" (Боёвут тумани), "Аҳиллик" (Гулистон тумани), "Навоий" (Оқолтин тумани), "Янгиқишлоқ" (Сардоба тумани), "Паймард", (Сайхунобод тумани), Улуғбек (Сирдарё тумани) ва "Мустақиллик" (Ховос тумани) маҳаллалари “Энг маънавиятли маҳалла” деб топилди.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, танловнинг асосий шартларидан бири сифатида маҳаллада кутубхонанинг мавжудлиги ва ундаги китоблар сони, хонадонлардаги кутубхонлик муҳити инобатга олинган.

Ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар раисларига "Ташаккурнома", махсус статуэтка ва китоблар тўплами учун 10 миллион сўмлик ваучерлар топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш