Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Самарқандлик тиббиёт ходимлари Сирдарёда

Вилоят соғлиқни сақлаш тизимига Республикада биринчилардан бўлиб жорий этилган ва апробациядан ўтказилган Давлат тиббий суғурта тизими босқичма-босқич бошқа ҳудудларга ҳам жорий этилмоқда.

Ҳозирда, Сирдарё тажрибаси республикамизнинг барча тиббиёт ходимлари учун  катта мактаб вазифасини ўтамоқда. Шуларни назарда тутиб самарқандлик тиббиёт ходимлари тажриба  ва маҳорат алмашиш мақсадида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди.  

Улар ташрифлари доирасида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги Кўп тармоқли марказий поликлиника,  оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида бўлди, – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мурод Кўпайсинов. – Уларга, Давлат тиббий суғурта жамғармаси вакиллари ҳамроҳлигида Сирдарёда жорий этилган Давлат тиббий суғурта механизмлари, унинг нафақат аҳолига, соҳа ходимларига ҳам афзал бўлган жиҳатлари, шифокор, шифокор олди хонаси, ЖССТ мутахассисларининг тавсияси асосида ташкил этилган профилактика мактаблари тўғрисида маълумот бердик. Ўйлайманки, биз уларга тақдим этган маълумотлар келгусида Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш тизимида кўзда тутилган давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этишда ниҳоятда қўл келади. 

Муҳими, Гулистонда сирдарёлик ва самарқандлик соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида бўлиб ўтган ҳамкорлик учрашуви  икки вилоят ходимлари учун ниҳоятда фойдали бўлди. Унда истиқболдаги режалар муҳокама этилиб, давлат тиббий суғурта механизми билан боғлиқ муаммо ва масалаларга ечим изланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш