Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиладиган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа шартларига кўра жамоалар “Сафда қўшиқ айтиш”, “Ҳарбийлаштирилган эстафета”, “Моҳир мерган”, “Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, “Темур тузуклари билимдони” ҳамда “Турникда тортилиш” каби шартлар бўйича ўзаро беллашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ёшлар нафақат жамоавий ютуқ учун, балки турли номинациялар учун кураш олиб борди.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Оқолтин тумани 2-умумтаълим мактабининг “Шунқорлар” жамоасига, иккинчи ўрин Мирзаобод туманидаги 33-умумтаълим мактабининг “Мададкор” жамоасига, учинчи ўрин Сирдарё туманидаги 13-умумтаълим мактабининг “Шерюрак” жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи