Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда чигит экиш бошланди

Юртимизда Наврўз шукуҳи кезаётган айни баҳор кунларида бугун Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 2024 йил пахта ҳосили учун чигит экиш ишларига қизғин киришилди.

Дастлаб жонлиқ сўйилиб, деҳқонларнинг ишига унум, эл дастурхонига тўкинлик, юртимизга тинчлик тилаб, дуолар қилинди.

Жорий йилда ҳудудда жами 12 минг гектар майдонга чигит экилиб, саноат учун қимматбаҳо хомашё етиштириш мақсад қилинган.

"Сардоба универсал кластер" МЧЖ даласида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, секторлар раҳбарлари, фермерлар, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари ҳамда нуронийлар иштирокида бўлиб ўтган кўргазмали амалий семинарда мавсум олдидан агротехник чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Соҳа мутахассислари томонидан чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, ундириб олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.  

Семинар доирасида юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш