Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоятимизда Наврўз умумхалқ байрами тантаналари бўлиб ўтди

Бугун Гулистон шаҳрида яшариш, янгиланиш, меҳр ва оқибат айёми - Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайллари ва вилоят байрам тадбири ўтказилди.

Дастлаб вилоят ҳокими, вилоят секторлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари кўклам нафаси уфуриб турган майдонда ташкил этилган ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатлари намоён этилган байрам декорациялари, миллий ҳунармандчилик буюмлари, баҳорий таомлар кўргазмаларини кўздан кечирдилар.

Тантанали байрам тадбирининг бадиий қисмида сўз олган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев байрам иштирокчиларини, барча вилоятимиз аҳлини шарқона янги йил – Наврўз байрами билан самимий қутлади.

Ўзгача шукуҳ ва кўтаринкилик билан ўтказилган байрам тадбирида вилоятимизнинг эл суйган санъаткорлари ижросидаги дилтортар тароналар, кўнгилочар дастурлар, шунингдек, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари барча иштирокчиларга бирдек манзур бўлди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш