Сессияда туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилганлиги маълум қилинди.
Вилоят ҳокимининг Муллажанов Комилжон Хусан ўғлини туман ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Комилжон Муллажанов 1990 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, банкнинг Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган. Бугунги тайинловга қадар “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Сессия давомида, шунингдек, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Холикбердиев Ғайратжон Кахраманович тайинлангани эълон қилинди. У бунгача Оқолтин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи