Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Энг намунали маҳалла раиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг сектор ҳамда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 11 нафар маҳалла раиси иштирок этди.
Уч шарт: маҳалла раисининг амалга оширган ишлари тақдимоти, соҳага оид қонун ҳужжатлари бўйича савол-жавоб ҳамда маҳаллада учрайдиган кутилмаган муаммоли вазиятга ечим топиш бўйича маҳоратни намойиш қилиш.
Якунда Ширин шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласи раиси Умиджон Холматов фахрли учинчи, Ховос туманидаги “Гулбаҳор” маҳалласи раиси Шерали Умматов иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин эса Оқолтин тумани “Янги Тошкент” маҳалласи раиси Гаппор Хужақуловга насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, 1, 2 ва 3-ўрин эгалари 5 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида қатнашган вилоят ҳокими нафақат маҳалла раиси, балки “маҳалла еттилиги”даги ҳар бир ходим атрофдагиларга ҳар ишда ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлади.
Бу гап фақат маҳалла ходимларининг юриш-туриши, амалига тааллуқли эмас. Уларнинг хонадонига келган киши, аввало, саранжом-саришталик, томорқа маданиятига эътибор беради, - деди Акмалжон Махмудалиев. — Ўз хонадонидаги шароит бир нави бўлган жойда маҳалла масъуллари бошқаларга “Уйингни эпақага келтир, томорқангга экин эк”, деб насиҳат қилса, қандай бўлади? Маҳалланинг жамиятдаги обрўйи, нуфузини оширмоқчи эканмиз, бу масалани ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Ўз навбатида, вилоят ҳокими “маҳалла еттилиги” ўртасида "Энг намунали хонадон соҳиби" танловини ўтказишни таклиф қилди. Танлов 22 мартга қадар давом этади ва ғолиблар вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари билан тақдирланади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи