Гулистон шаҳридаги “Зомин” тантаналар мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва 500 нафардан зиёд фаол хотин-қизлар қатнашди.
Тантана иштирокчиларини самимий қутлаган вилоят ҳокими, уларнинг тимсолида бугунги кунда давлат хизматида, тадбиркорликда, фарзанд тарбиясида, ўқишда, қўйинки, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида фаол бўлган барча хотин-қизларга эзгу тилакларини изҳор этди.
Юртимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз ҳаётидан рози бўлишлари учун кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, ислоҳотлар самараси ҳар бир оила ва инсон ҳаётида яққол намоён бўлаётгани қайд этилди.
Ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлиги, самарали меҳнатлари учун 13 нафар хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Вилоят Мақомчилар ансамбли, вилоят филармонияси хонандалари, шунингдек, элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг чиқишлари, қадрдон куй-қўшиқлар, мумтоз рақслар байрам тадбирига яна-да шукуҳ ва файз бағишлади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи