Гулистон шаҳар ҳокимлиги "Ёшлар маркази" биносида вилоят ҳокими тадбиркорларни қабул қилди.
Ўттизга яқин тадбиркор электр таъминоти, имтиёзли кредит, бўш турган бинодан фойдаланиш ва аукцион савдоларида қатнашиш, бузилишга тушган объектлар зарарини қоплаб бериш каби ўзларини қийнаётган масалаларга ечим топиш мақсадида мурожаат қилди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Айрим чигал масалаларни жойида ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиш бўйича топшириқлар берилди.
Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни эшитиб, кўп ҳолларда ҳудудий ҳокимликларининг эътиборсизлиги жойида ҳал этиш имкони бўлган муаммони қуйидан юқоригача кўтарилишига олиб келаётганини таъкидлади.
– Тадбиркорларни қийнаб келаётган айрим муаммолар жойида ҳал этиш лозим бўлган масалалар, - деди Акмалжон Махмудалиев. – Бироқ қуйи бўғиндаги масъуллар ҳамон эскича ишлаш тизимидан воз кечолмаяпти. Натижада тадбиркор сарсон. Тадбиркорга ҳеч қандай тўсиқ бўлиши мумкин эмас.
Шунинг учун жойлардаги масъуллар вазифасига чуқурроқ ёндашиб, мурожаатлар мазмунига жиддийроқ эътибор қаратиши лозимлигини билдирди.
Қабул давомида, шунингдек, ўнга яқин фуқаронинг ҳам мурожаатлари тингланди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи