Барчамиз яхши биламиз, ҳар бир маҳалланинг ўз имкониятлари, анъаналари, одамларнинг хоҳиш-истаклари бор.
Ховос туманининг энг чекка ҳудудларидан бири саналадиган Қайирма қишлоғи бир пайтлар асосан узумчилик, картошка ва саримсоқпиёз етиштиришга ихтисослашган, бу ерлик деҳқонларнинг миришкорлиги нафақат туман ёки вилоятга, балки бутун мамлакатга донғ таратган.
Бироқ, бугунги кунда қайирмаликлар бу мақомни бироз бой бергандай назаримизда. Ҳисоб-китобларга кўра, маҳалладаги 815 та хонадоннинг ҳар бирида ўртача 5-10 сотихдан экин ери мавжуд. Томорқаларнинг бор йўғи 30-35 фоизидан самарали фойдаланилмоқда. Ишсиз аҳоли сони 67 киши.
Бугун вилоят ҳокими ушбу маҳаллага келиб, масъуллар билан учрашди. Аҳоли томорқаларидаги ҳақиқий аҳволни ўрганди. Маҳалла тизими ходимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлиги айтилди.
Акмалжон Махмудалиев давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан маҳаллаларга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратилаётган бир шароитда ҳудуд "еттилиги" ўзига берилган ваколат ва маблағлардан тўғри фойдаланиб, одамларнинг дунёқарашини ўзгартирмаса, уларни қўллаб-қувватламаса, эртага кеч бўлишини таъкидлади.
Масъуллар олдига одамларга зарур воситалар, экин уруғлари бериш, кредит ажратиш, ердан бир неча марта ҳосил олишга, шу орқали даромад қилишга ўргатиш, иссиқхоналарни кўпайтириш, маҳалланинг деҳқончилик борасидаги аввалги мақомини тиклаш ва намунали ҳудудга айлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи