Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
«Мактаб – ота-она – маҳалла» занжири — мактаб таълимида янгича ёндашув

Шу кунларда Миллий гвардия қўмондони Рустам Джураев бошчилигидаги ишчи гуруҳ мактаблардаги муҳит, таълим-тарбия жараёнлари, давомат билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш мақсадида вилоятимизда бўлиб турибди.

Белгиланган режага мувофиқ дастлаб Гулистон шаҳар ҳокимлиги "Ёшлар маркази"да ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, психологлар ва ота-оналар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, мактаблардаги инспектор-психологлар фаолияти, “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги масаласи муҳокама этилди.

Бундан ташқари ишчи гуруҳ ҳудудлардаги қатор мактабларда бўлиб, ўрганишлар олиб борди. Ўқувчилар, педагоглар, ота-оналар, "маҳалла еттилиги" ва фаоллар билан суҳбат қилинди.

Бугун эса, Гулистон шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида вилоятдаги барча мактаблар юқори синф ўқувчиларининг ота-оналари иштирокида видеоконференция алоқа шаклида "Ота-оналар мажлиси" ташкил қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган мажлисда таълим-тарбия жараёнларини узвийлигини таъминлаш, бунда ота-оналарнинг ролини янада ошириш, уларни мактаб ҳаётига фаол жалб қилиш хусусида сўз борди. Йиғилганларнинг бу борадаги таклифлари тингланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш