Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими бетонлаш ишлари суст олиб борилаётган ирригация объектларини ўрганди

Иқтисодиётни қишлоқ хўжалигисиз, қишлоқ хўжалигини эса сувсиз тасаввур қилиш қийин. Шу боисдан 2023 йилнинг 29 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилиши, бунда биринчи муҳим вазифа – канал ва ариқларни бетонлаш эканлиги айтилганди.

Шундан келиб чиқиб, вилоятдаги 9 та ирригация объекти, шунингдек, фермер хўжаликлари ва агрокластерлар тасарруфидаги 900 километр ички суғориш тармоқларида бетонлаштириш ишларига киришилди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, амалга оширилаётган мазкур ишлар натижасида вилоятимиз бўйича йилига 85 миллион куб-метр сув иқтисод қилиниб, қарийб 24 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланишига, кучли ва ўртача шўрланган майдонлар камайишига, сизот сувлар сатҳи ер юзасига яқин жойлашган майдонлар қисқаришига, мелиоратив ҳолати ёмон бўлган ер майдонларининг ҳолатини барқарор сақлашга эришилади.

Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида ҳам кўп сув йўқотиладиган каналларни бетонлаштириш ишлари ва бу борада йўл қўйилган қатор камчиликларга тўхталиб ўтилди.

Бугун вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Инвестиция дастурига киритилган ва бетонлаштирилаётган ирригация объектларини ўрганди.

Жумладан, Боёвут туманидаги «ПР-4» ўнг тармоқ каналининг 5,6 километрини бетон қопламага ўтказиш назарда тутилган бўлса, шундан айни вақтга қадар 1,26 километр қисми, Гулистон туманидаги "К-8" каналининг 8 километрдан 5,1 километр қисми, Сирдарё туманидаги "Малик" каналининг 13 километрдан 8 километр қисми бетонлаштирилган.

Ўрганишлар давомида бир қатор омиллар ва соҳа мутасаддиларининг масъулиятсизлиги туфайли ушбу объектларда бетонлаш ишлари белгиланган графикдан ортда қолиши эҳтимоли мавжудлиги маълум бўлди. Бу эса ўз навбатида баҳорги дала ишларига ҳам салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, вилоят раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси учун масъулиятни, интизом ва назоратни кучайтириш талаби қўйилди. Шунингдек, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш