Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
ДХМ филиалида аҳолига қулайлик яратилмоқда

Ховос туманининг Қаҳрамон маҳалласида Давлат хизматлари маркази филиали қайта жиҳозланиб, янги иш режимида ишлай бошлади.

Марказ филиалининг тантанали очилиш маросимида адлия вазири Акбар Тошқулов иштирок этди.  

Қаҳрамон маҳалласида беш минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туман марказидан 35-40 км масофада жойлашган маҳалладаги ДХМ филиалида ён-атрофдаги Бинокор, Бўстон, Пахтакор, Ҳуснобод, Янгиер маҳаллалари фуқароларига ҳам хизмат кўрсатилмоқда.  

Бугунга қадар мазкур филиалда 6 та маҳалла аҳолиси ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари давлат хизматларидан фойдаланиш имконига эга эди. Ховослик фуқаролар энди ўзларига қулай вақтда ўз маҳалласида кўрсатилаётган хизматдан фойдаланиши мумкин. Мақсад  аҳолини овора қилмаслик, фуқароларга қулайлик яратишдир. Филиалга ташриф буюрувчилар учун барча қулайлик мавжуд. Шинам хона, интернетга уланган компьютер, давлат хизматлари ва улардан фойдаланиш бўйича маълумот берувчи ахборот бурчаклари ва бошқалар шулар жумласидан. Аҳоли 100 дан ортиқ давлат хизматидан фойдаланиш имконига эга. Бу имкониятдан аҳоли жуда мамнун бўлди, – дейди "Пахтакор" МФЙ фаоли К.Олимов.

Шу куни филиалда ФҲДЁ бўлими томонидан ёш оиланинг никоҳи ҳам қайд этилди. Шунингдек, “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида 7 нафар ховослик фуқарога ҳужжатлар топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш