Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Баҳорги дала ишлари олдидан техникалар кўрикдан ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Боёвут туманида баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Туманда баҳорги дала ишларига 231 та чопиқ тракторлари, 115 та чигит экиш сеялкалари, 1 488 дан зиёд тишли борона, 65 та ер текислагичлар, 109 та чизель ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар жалб қилинади.

Мазкур техникалар таъмирлаш учун 3 та ҳудудда ташкил қилинган махсус устахоналарга жамланган.

Вилоят раҳбари "Дўстлик" маҳалласи ҳудудида жойлашган устахонада инженер-механиклар ва фермерлар билан суҳбатлашди. Янги мавсум олдида турган долзарб вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ва туман масъулларига кўрсатмалар берилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш