Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Улуғ аллома сиймосига эҳтиром

Нафақат барча туркий халқлар, балки жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири бўлган Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг тантана қилинмоқда.

Cирдарёда ушбу байрам тантаналари эрта тонгдан Алишер Навоий номидаги билимдонлар масканидан бошланди. Вилоят ҳокимлиги, қатор ташкилот, идоралар жамоалари, таълим муассасалари, ижод аҳли ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтган тадбирда улуғ аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Шу ернинг ўзида ижодкорлар, ёшлар вакиллари сўзга чиқиб, улуғ бобокалонимизнинг ғазалларидан намуналар ўқидилар.

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Навоийнинг беназир шахсияти, бебаҳо адабий мероси ва ибратли ҳаёт йўли ҳақида тўхталиб, асарларида улуғланган эзгу ғоялар халқимиз, ёш авлод тарбиясида катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Бу каби тадбирлар, мушоиралар, назм ва наво кечалари, адабиёт байрамлари вилоят бўйлаб давом этади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш