Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёлик тадбиркорлар Қонликўл туманининг бизнес муҳити билан таништирилди

Бугун Гулистон шаҳридаги "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар" марказида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Бахрам Султановлар иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унга туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоят тижорат банклари раҳбарлари, йирик ва ўрта бизнес вакиллари таклиф этилди.

Учрашув аввалида Акмалжон Махмудалиев Президентимизнинг Қорақалпоғистон иқтисодиётини кўтаришга қаратаётган эътибори, вилоятимизга бириктирилган Қонликўл туманида аҳоли турмуш даражасини ошириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Туман ҳокими Бахрам Султанов ҳудуднинг бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати, бўш турган давлат объектлари, фойдаланилмай келаётган ер майдонлари, кредит ва солиқ имтиёзлари, преференциялар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда бизнес юритиш учун бошқа ҳеч бир ҳудудга берилмаган имтиёзлар тақдим этилган. Хусусан, жозибадор ишбилармонлик муҳити ва ҳудуд аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида фойда, айланмадан солиқ, ер ва мол-мулк солиқлари 2 баравар пасайтирилди, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди.

Бу ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида сўнгги икки йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир 7 та фармон ва қарор қабул қилинди. Бу мақсадлар учун 400 миллион АҚШ доллари ва 250 миллиард сўм ажратилди.

Бахрам Султанов сўзи якунида сирдарёлик тадбиркорларни Қонликўлда янги инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга чақирди.

Яқин кунларда ушбу туманга тадбиркорлардан иборат вилоятимиз вакилларининг сафарини ташкил қилишга келишиб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш