Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Навбатдаги тадбиркорлар қабулида 30 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди

Бугун Гулистон шаҳар ҳокимлиги "Ёшлар маркази" биносида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда прокуратура, солиқ, вилоят бошқарма ва ташкилотлари мутасаддилари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида турли тармоқларда фаолият юритаётган 26 нафар ишбилармонларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди. Мурожаатларнинг салмоқли қисмини кадастр, кредит, муҳандислик тармоқлари, солиқ имтиёзлари ва субсидия ажратиш масалалари ташкил этди.

Мурожаатларнинг 7 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилди, 5 тасини ечими бўйича муддатлар белгиланди, 8 тасига масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 6 та мурожаат назоратга олинди.

Шунингдек, қабулга келган 10 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари ҳам мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш