Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон туманида 180 ўринли боғча фойдаланишга топширилди

Туманнинг «Тажрибакор» маҳалласида жойлашган 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 2 миллиард 226 миллион сўм эвазига қайта реконструкция қилинди. 180 ўринга мўлжалланган боғчада гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, мусиқа зали ўйин майдончалари ҳамда ёзги айвончалар барпо этилган.

Шунингдек, болалар ёшига мос бўлган ўйинлар ва ўйинчоқлар тўпламлари, машғулотлар ўтказиш учун зарур кўргазма, тарқатма ва дидактик материаллар, замонавий мебель жиҳозлари, маиший техника, ошхона жиҳозлари билан таъминланди.

Муассасанинг очилиш маросимига бағишланган тадбирда туман ҳокими Ўлмасжон Мамадаминов, соҳа ходимлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш