Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Қўл жанги: вилоят ҳокими кубоги кимга насиб этди?

Гулистон шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида куч тузилмалари ходимлари ва профессионал спортчилар ўртасида қўл жанги бўйича "Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди.

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил қилинган беллашувда вилоят ДХХ, ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва божхона бошқармалари ходимлари тўққиз вазн тоифасида ўзаро баҳс олиб борди.

Мусобақа якунида сўзга чиққан вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев кейинги йилларда мазкур спорт тури вилоятимизда анча ривожлангани ва нуфузли мусобақаларда Сирдарё шарафини ҳимоя қилиб, юқори ўринларга эга бўлаётганлар сони ошаётганини таъкидлади.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра:

62 кг вазн:

- "Shokirov 721 fight club" аъзоси Қайнар Пардаев;

65 кг вазн:

- ИИБ вакили Жавоҳир Тоғаймуродов;

- Миллий гвардия вакили Нодир Жўрақулов;

73 кг вазн:

- ДХХ вакили Асадбек Нормуродов

- Миллий гвардия вакили Ислом Турсунқулов;

77 кг вазн:

- ДХХ вакили Асадбек Холбўтаев;

80 кг вазн:

- ДХХ вакили Хусан Белдиқулов;

- ИИВ вакили Муродулла Абдуллаев;

88 кг вазн:

- ИИБ вакили Азиз Анорбоев;

- Миллий гвардия вакили Умар Алибеков;

97 кг вазн:

- ИИБ вакили Нурсултон Сейтмуратов;

- "Динамо" клуби аъзоси Миржалол Уралов;

- "Shokirov 721 fight club" аъзоси Эргаш Назаров;

+100 кг вазн:

- Миллий гвардия вакили Элдор Худойбердиев ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш