Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими Махмудалиев Акмалжон Азимжоновичнинг давлат божхона хизмати органлари ходимлари байрам табриги

Қадрли божхона ходимлари!

Барчангизни 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни ҳамда миллий божхона хизмати ташкил этилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Сизлар мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда асосий таянч ва ҳимоячилардан бирисиз. Ишончим комил, буни чуқур ҳис этган ҳолда машаққатли ва шарафли фаолиятингиз давомида бор билим, малака ва куч-ғайратингизни сафарбар этасиз.

Бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш