Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Янги тайинлов

Каримов Ойбек Абдунабиевич — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

О. Каримов 1972 йилда Ховос туманида туғилган. Гулистон давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Фаолияти мобайнида давлат бошқаруви органларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг тегишли буйруғи асосида тайинланган О. Каримов жамоатчиликка таништирилди.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Жовдатхон Иноғомов иштирок этиб, Президентимизнинг тегишли фармон ва қарори ижроси, янги тузилма олдидаги вазифалар, маҳалла еттилиги фаолияти, маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалар хусусида тўхталиб ўтди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш