Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Хитойнинг ўнга яқин йирик компания раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Хитойга хизмат сафари доирасида “Tiankeda (Tianjin) Science and Technology Park”, “Taitong International Transportation”, "Tianjin Kunpeng Information Technology", "Yangiyer Bio manufakturier", “Celco Innovation energy Technology” компаниялари ва “Huazhn” қишлоқ хўжалиги лойиҳаларни бошқариш маркази раҳбарлари, шунингдек, Давлат энергетика гуруҳи Халқаро энергетика бошқармасининг ташқи савдо вакили Ло Руйюнь ҳамда Хитой тадбиркорларини Ўзбекистондаги вакили Тан Пинг билан учрашди.

Мулоқотларда шериклик истиқболлар, шу жумладан, ақлли шаҳар, биологик ўғитлар ва препаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, савдо ва логистика, гидро электр станциялар ва биологистика марказини қуриш, қорамол суякларини қайта ишлаш каби қатор лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар давом этади. Вилоят раҳбари хитойлик ҳамкорларни Сирдарёга таклиф қилди. Уларнинг вилоятимизга ташрифи доирасида шу ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг амалий босқичига киришилади.

Бугун, шунингдек, “Dahua technology” компанияси билан "Хавфсиз шаҳар – хавфсиз ҳудуд" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш