Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда илк маротаба кўз тўр пардасида лазер жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Мазкур турдаги амалиёт Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказ, марказ филиал офталмологлари томонидан ҳамкорликда амалга оширилди.

"Ўйлаб қарайдиган бўлсак, лазер жарроҳлик амалиёти ҳам, кўз соҳасида амалга оширилаётган бошқа амалиётлар каби ўта мураккаб ҳисобланиб, кўз тўр парда кўчиши, шишасимон тана ва тўр пардага қон қуйилиши каби ҳолатларни олдини олишда, ниҳоятда қўл келади. Бироқ, ушбу турдаги, лазер жарроҳлик амалиётидан сўнг, кўзнинг кўриш ўткирлиги бирданига яхшиланмайди. Аммо, лекин, яхши бўлиш учун, маълум бир вақт мобайнида буюрилган дорилардан ўз вақтида фойдаланилиб туришга, баъзи бир чекловларга риоя этишга тўғри келади", — дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали директори, олий тоифали, офталмолог шифокори Расул Каримов.

Бунинг учун, энг аввало, иссиқ ҳаммом ва саунага тушмаслик, спиртли ичимликлар қабул қилмаслик, 3 кг дан ошиқ юк кўтармаслик, жисмоний зўриқиш ва спорт билан шуғулланмаслик, бошни тезкор ҳаракатлантирмаслик, компютер, телефон ва телевизор кўришдан чекланиш, газ плитаси, тандир, ўчоқ ва иссиқ печлар олдига яқинлашишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Ана шундагина, лазер жарроҳлик амалиётдан кейинги асоратлар хавфи ва тикланиш даври қисқаради.

Ушбу турдаги, лазер жарроҳлик амалиёти Сирдарёда кўз тўр пардасида муаммоси бор, юқори технологик амалиётга муҳтож бўлган, 25 нафар фуқарода муваффақиятли ўтказилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш