Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Сирдарё —Бахт” айланма йўли қурилади

Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитасида Саудия Арабистонининг «AL BAWAN» ва «SAJCO» компаниялари вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда «Тошкент — Термиз» йўналишидаги М-39 автомобиль йўлида умумий узунлиги 38 км бўлган «Сирдарё — Бахт» айланма йўлини қуриш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Қайд этиш керакки, йўл қурилиши соҳасида фаолият олиб борувчи ҳар иккала компания молия, йўл қурилишини лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, сув тўғонлари, касалхона ва аэропорт қурилиши каби бир қанча йўналишлар бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, «AL BAWAN» қурилиш компанияси ўз фаолиятини 1991 йилда бошлаган ва 250 дан ортиқ катта лойиҳаларни амалга оширган. Ҳозирда 10 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий инфратузилмани ўрганиш ниҳоятда муҳим. Шу боис хорижий ҳамкорлар Сирдарёга келиб, қуриладиган объект лойиҳаси ва ҳудуд имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш