Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда Хитой тажрибаси асосида шолининг махсус навлари яратилади

Ўзбекистон Бош консуллиги кўмаги билан вилоят ҳокими ўринбосари Баходир Ботиров Хитойнинг BGI компанияси вакиллари билан онлайн мулоқот қилди. Унда Хитой тажрибаси асосида мамлакатимиз иқлимига мос шоли ва бошқа экинларнинг махсус навларини яратиш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.

BGI вице-президенти Теренс Сион таъкидлашича, компания мутахассислари томонидан шолининг махсус нави Гуандун ва Гуанси провинцияларида синовдан ўтказилган. Тажрибада юқори ҳосилдорлик билан бирга сув ҳамда ишчи кучини тежаш борасида яхши натижаларга эришилган.

Мулоқот давомида, шунингдек, ушбу махсус нав Осиёнинг жанубий мамлакатларида ҳам синовдан ўтказилиши маълум қилинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш