Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Мактабда замонавий кутубхона очилди

Китоб инсонни камолотга элтувчи маёқдир. Китоб қалбни тарбиялабгина қолмай, инсон тафаккури ва дунёқарашининг юксалишига ҳам беминнат хизмат қилади.

Шу ўринда ўсиб келаётган ёш авлодни китоб мутолаасига чорлаш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш,уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, илм-маърифатини янада бойитиш мақсадида Янгиер шаҳрида жойлашган 7-сонли умумтаълим мактабида замонавий қулайликларга эга бўлган янги кутубхона очилди. 

Шаҳар хокимлигининг ташаббуси ва ҳомийлигида 150 миллион сўм маблағ эвазига ташкил этилган мазкур ахборот-кутубхона марказида ёш китобхонлар учун барча қулай шарт-шароит яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан ҳам таъминланган. 

–Уч мингдан зиёд китоб фондига эга бўлган ушбу зиё маскани янги йилнинг илк кунларида мактаб жамоаси ва ўқувчилар учун муносиб туҳфа бўлди, – дейди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Худойқулов. – Мазкур кутубхона фонди барча соҳага оид адабиётлар, китобхонлар билим савиясини оширадиган тўпламлар билан бойитилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. 

Ёш китобхонлар учун ташкил этилган ушбу зиё маскани уларнинг севимли масканига айланишига ишонамиз. 

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш