«Йил аёли» миллий танловининг вилоят босқичида иштирок этган 37 нафар аёлнинг барчаси иқтидор, маҳорат, кенг дунёқараш ва ижтимоий фаоллик жиҳатидан ҳакамлар ҳайъатида катта таассурот қолдирди. Қатнашчилар 3 шарт бўйича ўзаро баҳслашди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими иштирок этди. Акмалжон Махмудалиев танлов қатнашчиларига омад тилар экан, хотин-қизларнинг оиладаги, жамиятдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Уларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар натижасида аёллар эришаётган ютуқлар эътироф этилди.
Якуний натижага кўра, Ширин шаҳридаги "Сирдарё ИЭС" АЖ лаборанти Дилфуза Рузикулова 1-ўринни, Гулистон шаҳридаги олимпия ва паралимпия маркази мураббийси Лобаргул Мирзаходжаева 2-ўринни, Сирдарё туманида истиқомат қилувчи, уй бекаси Шоира Алимухамедова 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, 11 нафар фаол иштирокчи белгиланган номинациялар бўйича совриндор бўлди.
Бундан ташқари, «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг ғолиблари ҳам аниқланди.
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат органи» — Гулистон шаҳар АТ Халқ банки;
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик» — Сардоба тумани ҳокимлиги;
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ташкилот» — “Нурли маскан” мактаб-интернати;
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ» — Гулистон шаҳридаги “Academy of psyxology” МЧЖ;
«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти» — Мирзаобод туманидаги “Guliston Golden Yarn” МЧЖ;
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши Тв дастур» — “Ўзбекистон” телеканалининг Сирдарё вилояти бўйича ўз мухбири Ишонхонов Азизхон Алиханович;
«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган интернетдаги энг яхши веб-сайт» — Ховос тумани ҳокимлиги сайти.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи