Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон туманида йирик паррандачилик мажмуаси қурилади

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев хитойлик сармоядорлар томонидан таъсис этилган «Mailefu» хорижий корхонаси раҳбари Донг Фенг билан учрашди.

Корхона Гулистон тумани Чортоқ маҳалласида йирик паррандачилик комплекси қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Қўшимчасига ем ишлаб чиқариш заводини ўз ичига олган ушбу лойиҳа учун инвестор 10 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритади. Таъкидланишича, келгусида дон маҳсулотларини қайта ишлаб, Хитойга экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Дастлабки босқичида 50 та янги иш ўрни яратилади.

Мулоқот чоғида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда имкониятлари муҳокама қилинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш