Биламизки, йод танқислиги руҳий ва ақлий қобилиятларнинг бузилишига, интеллектни пасайишига, буқоқ ривожланишига, қалқонсимон безнинг ишдан чиқишига, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг секинлашишига, қолаверса, ҳомиладор она қорнидаги ҳомилани шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.
Юртимизда, шу ва шунга ўхшаш ҳолатларни олдини олиш, болалар ва оналарни йод препаратлари билан бепул ва ўзликсиз таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда "Ёрқин миллат" дастури доирасида кенг кўламли ишлар бошланган эди.
Сардоба туманида соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган йод танқислиги, уни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирида йод препаратлари, ундан самарали фойдаланиш йўллари тўғрисида сўз юритилди.
Гулистон тиббиёт кластери, унинг эндокринология бўлими мутахассислари ҳам жалб этилиб, йод етишмовчилиги сабаб келиб чиқиши мумкин бўлган инсон организмидаги ўзгаришлар тўғрисида, сўнгра ушбу ўзгаришларни олдини олиш учун тавсия этилган йод препаратлари, уни қабул қилиш дозалари тўғрисида маҳим тавсиялар берилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи