Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон шаҳрида талабалар шоуси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида ўтказилаётган “Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч қудратимиз – Ватан учун!” шиори остидаги талабалар шоусининг навбатдаги манзили Гулистон шаҳридаги истироҳат боғи бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ёшларнинг ўқиб, пухта билим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишиши учун кенг имкониятлар яратилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, талаба ёшларнинг ўқиш ва ишларига муваффақиятлар тилаб, Янги Ўзбекистон бунёдкори ва Учинчи ренессанс даврининг қаҳрамонлари бўлган талабаларни шу улуғ Ватанга муносиб фарзанд бўлиб етишишларига ишонч билдирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинган 34 нафар талабага тўлов-шартнома пулининг 35 фоизини тўлаб бериш учун ваучерлар топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш