
Мана, яна бир ўқув йили ортда қолиб, бугун вилоятимиздаги 314 та умумтаълим муассасаларида “Илмни қадрланг, илмга интилинг” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” садолари янгради. 8 734 нафар ўқувчиларимиз 11-синфни, 14 116 нафар ўқувчиларимиз 9-синфни битириб, уларнинг ҳаётида янги саҳифа очилиб, катта ҳаётга учирма бўлишади.
Муҳтарам Президентимиз томонидан 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши бежиз эмас. Чунки нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда. Илм-маърифат тараққиёт кўзи бўлса, тарбия унинг мияси, таълим эса юрагидир.
Юртбошимиз ушбу соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда энг аввало жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, уларнинг профессионал фаолият билан шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш, уларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш масалаларига катта эътибор қаратмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда ўқитувчининг мақоми масаласига алоҳида норма киритилиб кафолатланди ва ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаб, ўқувчиларга янги, замонавий билимларни беришга, келажакда етук кадрларни шаклланишига пойдевор яратди. Айниқса, “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган ғоянинг илгари сурилиши таълим сифатини нафақат пойтахт шаҳарларда балки чекка ҳудудларда ҳам ошишига туртки бўлди.
Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!
Ўтган ўқув йили давомида қийин ва масъулиятли ишни амалга оширдингиз - фарзандларимизга билим бердингиз ҳамда уларни тарбияладингиз. Айни дамда ўқувчиларимизнинг олдида якуний имтиҳонлар ва олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари турибди, ҳеч шубҳасиз, уларнинг ютуқларида сизларнинг ҳам катта ҳиссангиз бор.
Жорий ўқув йилида вилоятда таълим тизимида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар сифат таркиби, яъни олий ва биринчи тоифали, халқаро ва миллий сертификатга эга бўлган педагог сони сезиларли даражада ошди. Бу ўз навбатида ўқувчиларга сифатли таълим берилишига ва ўқитувчиларимизда масъулият юклатилишига хизмат қилади.
Шу билан бирга, ўқувчиларга таълим-тарбия беришда уларга муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида таълим муассасаларининг инфратузилмаси ҳамда моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Бир қанча умумтаълим мактаблари замонавий компьютер синфлари, интерактив доскалар, мусиқа ва спорт жиҳозлари билан таъминланди. Ўқитувчи ва ўқувчиларимиз республика ва халқаро олимпиада ва танловларда муносиб иштирок этишди.
Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгараклари ҳам ўқув йили давомида фаолият олиб борди.
Юртбошимиз томонидан бошлаб берилган таълимни ривожлантиришга оид ислоҳотларни амалга оширишда бизни олдимизда улкан масъулият турибди. Ушбу белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда барча билим, куч ва ғайратимизни аямаймиз.
Азиз битирувчилар!
Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади. Қаерда бўлманг, мактаб партасида олган билимларингиз сизга қўл келишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга умид қиламан.
Азиз ёшлар, сиз Янги Ўзбекистон бунёдкори, Учинчи ренессанс даврининг қаҳрамонлари, келажакнинг ёрқин эгалари, тинчлигимизнинг садоқатли соқчилари, юртимизнинг эртанги куни бошқарувчиларисиз!
Жамиятнинг суянчи ва таянчи, шу улуғ ватан ворисларисиз. Ўйлайманки, отадай меҳрибон, онадай мўътабар шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўласиз, албатта!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, ўқиш ва ишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман!
Мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлингиздаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин! Билим олишда ҳамиша давом этинг!
Барча-барчангизни бугунги, унутилмас тадбир билан яна бир бор самимий табриклайман!
Акмалжон Махмудалиев,
вилоят ҳокими.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи