Форум иштирокчилари томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва бунда “Баркамол авлод” болалар мактаблари, “Болалар кутубхоналари”, “Ёшлик” Жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тизим ходимларининг билим ва малакаларини доимий ошириб бориш бўйича аниқ вазифа ва тавсиялар ўртага ташланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова форум давомида мутахассислар томонидан билдирилган тегишли масалаларни ҳал этиш бўйича ўз тавсия ва таклифларини билдириб ўтди. Жумладан, мактаб кутубхоначиларини бибтехника (жамланма китоби, инвентар китоби, кундалик китоби, китобхон формуляри, китоб формуляри, алифболи карточка, қайтарув варақаси, чўнтакча) билан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича тренинглар ташкил этиш чоралари кўрилиши маълум қилди.
Шу билан бирга мактабдан ташқари таълимни ташкил этишда халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида масъул ходимлар ва мутахассисларни хорижий давлатларга хизмат сафарига юбориш бўйича аниқ вазифалар илгари сурилди.
Ўқувчи-ёшларни спорт ўйинларига кенгроқ жалб этиш ва халқаро ва республика даражасидаги мусобақалардаги иштирокини янада кенгайтириш бўйича масъулларнинг ахбороти эшитилди ҳамда келгусида “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг навбатдан ташқари Қурултойини ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Форум доирасида халқаро даражадаги спикерлар жалб қилиниб, улар иштирокида амалий-тренинг машғулотлари ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида олиб борилаётган амалий ишлар тажрибаси ўрганилди.
Форум тадбирлари эртага — 20 май куни давом этади. Унда иштирокчилар Гулистон шаҳрида янгидан қурилган замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолияти билан яқиндан танишади. Спортни оммавийлигини таъминлаш бўйича халқаро даражадаги спорт усталарининг маҳорат машғулотлари ташкил этилади.
Кун якунида Форум тадбирларида энг фаол қатнашган иштирокчилар вазирликнинг махсус сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи