Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Наврўз — бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир
Наврўзи олам ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши халқимиз қалбига чуқур сингиб кетган. Ҳар қайси оила, ҳар қайси маҳаллада шоду хуррамлик олиб кириши билан қадрли миллий байрамдир. Бу кунда юртимизнинг ҳар бир гўшасида баҳорий таомлару, турли миллий ўйинларга алоҳида урғу берилади.

Вилоятнинг Сайхунобод тумани “Нурли йўл”, Мирзаобод тумани “Нурафшон, Ховос тумани «Шарқобод» ҳамда Боёвут тумани “Соҳил" ва "Учтургон”, Гулистон тумани Фурқат, Сардоба тумани “Қўйитош", «Наврўз», «Бўстон», Оқолтин тумани “Кўркам диёр” маҳаллаларида байрам сайллари, миллий ўйинлар ва спорт мусобақалари ўтказилди.

Дошқозонларда минг дардга даво миллий таомларимиздан сумалак қайнади. Ош, ҳалим ва кўксомса байрам дастурхонининг кўркига айланади. Бир томонда миллий ўйинлар дорбоз, белбоғли кураш ва полвонлар чиқишлари бўлса, бир томонда халқ қўшиқлари асосида лапару-ўланлар янгради.

Жойлардаги маҳаллалар қатори Сирдарё туманида жойлашган мурувват уйида ҳам байрам дастурхони ҳозирланиб, меҳр-саховат ифодаси саналган айём нишонланди.

Бизга мерос қолган удум ва анъаналар бугун барча маҳаллаларда давом этаётганлиги тинчлигимиз, мустақиллик неъматидир. Зеро, тинч юртга мана шундай байрамлар, тўйлар ярашади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш