Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоятимизда "Жасорат мактаби" ўқув йиғини бошланди
Мирзаобод туманида жойлашган ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби”нинг жорий йилдаги илк ўқув йиғини бошланди.

Унга вилоятнинг 11 та шаҳар ва туманидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган, муқим иш жойига эга бўлмаган ёшлар жалб қилинган бўлиб, йиғиннинг дастлабки кунида иштирокчилар тантанали кутиб олинди ва ўз қизиқишларига кўра 4 гуруҳга - "Ёш тадбиркорлар", "Ёш ИТ дастурчилар" "Автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи" ҳамда "Ёш дурадгорлар" гуруҳларига бўлинди.

Бугун эса ўқув йиғиннинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Акмалжон Махмудалиев ҳамда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Зокиржон Сайфуддиновлар иштирок этиб, мазкур ҳарбий-ватанпарварлик йиғини ёшларнинг билим ва кўникмаларини, маънавияти ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлашда, айниқса, уларни касбга йўналтиришда муҳим омил бўлишини таъкидладилар.

Тадбир давомида йиғилганларга театрлаштирилган саҳна кўринишлари, спортчилар ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини ўз ичига олган маданий дастур намойиш этилди.

Ўн кунлик ҳарбий-ўқув йиғини давомида нафақат назарий ва амалий машғулотлар, балки минифутбол, ҳарбий эстафета, миллий кураш ва стол тенниси спорт мусобақалари, шунингдек, «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилиши назарда тутилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш