Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
III Халқаро бахшичилик санъати фестивали Гулистонда ўтказилади

Жорий йилнинг апрель ойида Гулистон шаҳрида III Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши режалаштирилган. Унда иштирок этиши кутилаётган маҳаллий ва хорижий иштирокчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида айни кунларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун айтиш лозимки, Сирдарё вилоятида ҳам бахшичилик санъати вакиллари бор. Хусусан, бахши Саидмурод Гулмуродовнинг ўғли Дилмурод Гулмуродов айни пайтда мамлакатимизнинг таниқли ёш бахшиларидан бири саналади. Қолаверса, унинг олти нафар шогирди ушбу санъат сирларини ўрганмоқда. Гулистон шаҳридаги 2- болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳаваскор бахши Бозорбой Қодиров бошчилигида фаолият юритаётган бахшичилик тўгарагида эса 10 нафар ўқувчи айни санъат йўналишидан сабоқ олмоқда.

— Фестивалга пухта тайёргарлик кўриш билан бирга, унда фаол иштирок этишни ҳам мақсад қилганмиз, — дейди Сирдарё вилояти маданият бошқармаси халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бўлими мутахассиси Абдуваққос Раҳмонов. — Яъни мазкур санъат байрамида бахшиларимиз қаторида 37 та ҳаваскор жамоаларимиз ҳам қатнашишга ҳозирлик кўрмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш