







Риштон тумани азалдан уста ҳунармандлари, моҳир кулоллари билан машҳур. Айни кунларда бу анъаналар янада сайқал топиб, давом этмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева бошчилигидаги меҳмонлар Муҳайё Сатторова, Равшан Тожиддинов, Шокиржон Аҳмаджоновлар фаолият юритаётган ҳунармандчилик марказларида бўлди. Уларнинг иш фаолияти, маҳсулот кўргазмалари билан танишдилар.
Бугунги кунда кулоллар томонидан 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган бўлиб, сержило кулолчилик маҳсулотлари Осиё ва Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Вилоятимиз вакиллари Марғилон шаҳрида бўлиб, «Оролбўйи» ва «Чорчинор» маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган, айни дамда ўз тадбиркорлигини бошлаб олган ҳунармандлар хонадонида бўлишди.
Данғара туманида тадбиркорлик, ҳунармандчилик йўналишида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар анчагина. Сирдарёлик аёллар оилавий ишлаб чиқариш корхоналарида ишчиларга яратилган шарт-шароитлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидоргирлиги хусусида суҳбатлашди. Уларнинг турмуш тарзлари ва оилавий қадриятлари билан танишиш мақсадида хонадонларда меҳмонда бўлди.
Фарғонанинг аксарият маҳаллаларида томорқачилик оила даромадининг муҳим асоси ҳисобланади. Улар кафтдек ердан оқилона фойдаланиб, тўрт фаслда турли сабзавотлар етиштирмоқда. Меҳмонлар туманлардаги миришкор оилаларнинг томорқачиликдаги иш услуби билан танишиш баробарида зарур маслаҳатлар олди.
Қўқон шаҳрида ҳам миллий ҳунармандчиликнинг катта мактаби бор. Сирдарёликлар «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ҳунарманд Саодатхон Жўраева хонадони ва кундалик иш жараёнини кўздан кечирди.
- Темирйўлчи» маҳалласида истиқомат қилаётган, оддий металлдан заргарлик буюмлари ясовчи фахрий ҳунарманд Ҳикматой ая Ғиёсова хонадонида ташкил этилган маҳорат дарси заргарликнинг биз билмаган сир-синоатларидан сабоқ бўлди, - дейди янгиерлик Гулмира Маматқулова.
110,2 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
116,4 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
878.599 %
2022 йилнинг январ ойи ҳолатига
117,0 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
110,8 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
109.1 %
2021 йилнинг январ-декабрь ойига нисбатан фоизи