Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Аҳоли билан мулоқот: Сардоба туманида муаммоларнинг самарали ечими
Президент ташаббуси билан вазирлик ва идоралар, вилоят ҳамда туман сектор раҳбарларидан ташкил етилган ишчи гуруҳи томонидан Сардоба туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал етиш бўйича секторлар кесимида «маҳаллабай» ишлар олиб бормоқда.

Aниқланган бир қатор муаммо ва камчиликлар қисқа муддатда ўз ечимини топди. Хусусан:

➖12,8 км ички йўллар таъмирланди;

➖ 5 689 дона газ баллон (114 тонна) алмаштирилди, 30 та газ тақсимлаш пункти ва 3 057 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди;

➖ 4 та трансформатор, 72 та темир-бетон устунлар ўрнатилиб 1,8 км электр тармоғи тортилди;

➖ Наврўз, Бирлашган, Пахтакор ва Файзлиобод маҳаллаларида 5 км оптик толали алоқа тармоғи таъмирланди;

➖ Эҳтиёжманд оилаларга қўшимча 35 тонна кўмир тарқатилди;

➖ 1 963 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Турли касалликлар аниқланган 48 нафар фуқаро шифохоналарга ётқизилди, 4 нафарида республикадан жалб этилган мутахассислар томонидан юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, 15 нафарига даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилди. Амбулатор даволаниш тавсия этилган 94 нафар эҳтиёжманд фуқаро бепул дори-дармон билан таъминланди;

➖ 15 та маҳаллада стритбол, 9 та маҳаллада стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилиб, унда 704 нафар ёш қамраб олинди;

➖ 5-умумтаълим мактабига 370 миллион сўмлик компьютер жиҳозлари ва сенсорли монитор ваучери топширилди. Шунингдек, 10 та мактабга 2,5 миллион сўмлик бадиий адабиётлар тўплами, спорт мактабига 57 миллион сўмлик 129 дона спорт анжомлари етказиб берилди;

➖ 76 нафар ишсиз фуқаронинг 8 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 12 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди, 23 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди ва 33 нафари жамоат ишларига жалб қилинди;

➖127 нафар фуқарога 2,9 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Шундан 315 миллион сўмини 41 нафар талабага берилган таълим кредити ташкил этади;

➖ “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 13 нафар талаба ёшнинг 34 миллион сўм шартнома пули тўлаб берилди;

➖ “Aёллар дафтари” рўйхатидаги 28 нафар хотин-қизларга 5 йиллик ижара шартномаси асосида ижтимоий уй-жойлар ажратилди;

➖ Наврўз ва Қуйитош маҳаллаларида яшовчи 3 нафар хотин-қизга 5,7 миллион сўмлик уй-жой ижара пуллари тўлаб берилди.

Шунингдек, тумандаги яна бир қатор муаммоларни бартараф етишга қаратилган манзилли дастур белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш