Куни кеча туман ҳокимлигида республика, вилоят ҳамда туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда дастлаб, бугунги кунга қадар вилоят ва туман раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан 4 та сектор кесимида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган маҳаллаларидаги муаммоларни хонадонма-хонадон юриб ўрганиш ва уларни жойида ҳал қилишга қаратилган ишлар таҳлилига эътибор қаратилди.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар уйма-уй юриш орқали тумандаги мавжуд 9 938 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Хатлов жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ҳалқобод маҳалласидаги 860 метр ички йўллари ҳамда Зомин маҳалласи Келажак кўчасининг 650 метр қисм шағаллаштирилди. Бирлик маҳалласи Истиқлол кўчасида 1 дона янги трансформатор ўрнатилди.
Зомин маҳалласи ҳудудида носоз ҳолатдаги ичимлик сув қувурлари таъмирланди. Қуйитош маҳалласидаги 6-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида сув қувурлари ётқизилди. Халқобод маҳалласида жойлашган 8 та кўп қаватли уйларнинг пиёдалар йўлагига тош-шағал аралашмаси тўкилиб, аҳолининг қулай ҳаракатланиши учун шароит яратилди.
Файзлиобод маҳалласи Саноат кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, тўпланиб қолган 70 тоннадан зиёд, Зомин маҳалласи Бойчечак, Бобур, Семурғ, Мехмоннавоз, А.Темур кўчаларида 5 тоннага яқин чиқинди олиб чиқиб кетилди.
Шунингдек, 5 та маҳалла, яъни Бирлик, Зомин, Отаюрт, Равот ва Янгиқишлоқ маҳаллаларида аҳолини суюлтирилган газ баллони билан узлуксиз таъминлаш оралиғи 40-45 кундан 30 кунга туширилди. Туман бўйича аҳолига қўшимча жами 66 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилди.
Янгиқишлоқ ва Равот маҳалласидаги уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган 4 та оиланинг хонадони тўлиқ таъмирлаб берилди.
Ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 185 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 23 нафари шифохоналарга ётқизилди, 27 нафарига бепул дори-дармон тарқатилди ҳамда 135 нафарига амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди.
Банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда қарийб 30 га яқин иш берувчилар 2 500 та иш ўрини билан иштирок этди. Якунда 128 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Семинар давомида аҳоли билан мулоқотнинг ушбу янгича тизими асосида ишчи гуруҳ аъзоларига ўзлари бириктирилган ҳудудда ишларни сифатли ташкил қилиш, зарур бўладиган маблағлар манбасини аниқлаш ва шу асосда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ этиш юзасидан барча керакли тушунча ва кўрсатмалар берилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи