Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Боёвутда 3 та боғча тўлиқ таъмирдан чиқарилган янги биноларда иш бошлади

Туманнинг «Маданият», «Бобоюрт» ҳамда Муқимий маҳаллаларида замон талаблари ва стандартлари асосида тўлиқ таъмирдан чиқарилган, болажонларнинг таълим-тарбия олишлари ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитларга эга давлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.

Қуввати 140 ўринга мўлжалланган 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти Вазирлар Маҳкамасининг 395-сонли қарорига асосан 2 млрд 832 млн сўм, шунингдек, Жаҳон Банки иштирокидаги "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида мос равишда 90 нафар қамровга эга 21-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1 млрд 748 млн сўм ҳамда 23-давлат мактабгача таълим ташкилоти 2 млрд 501 млн сўм маблағлар ҳисобига таъмирдан чиқарилди.

Очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирок этиб, ушбу зиё масканларида эртамиз эгалари сифатли таълим-тарбия олиши, юрт тараққиётига, иқтисодиётига ҳисса қўшадиган инсон бўлиб етишишига ишонч билдирдилар.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш