Мамлакатимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олинган. Давлат томонидан берилган имтиёзлар натижасида бундай болаларни ўз бағрига олаётган оилалар ортиб бормоқда. Жумладан, бугунги кунда вилоятимизда 8 та оилавий болалар уйи ташкил этилиб, 48 нафар ўғил-қиз тарбияга олинган.
Янги йил байрами арафасида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев, сектор раҳбарлари ва нуронийлар ҳамроҳлигида мазкур оилавий болалар уйларида тарбияланаётган ўғил-қизларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширди.
Вилоят ҳокими Сирдарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб "Болалар шаҳарчаси" ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини қайд этди.
Шунингдек, бағрикенг оилалар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини қаҳрамонлик деб атаб, уларга миннатдорчилик билдирди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи